Излаш
RUUZ

Жамият

Қарши инновацион таълим университети мутахассиси $11,7 минг пора билан ушланди — видео

У фуқароларни 4 минг АҚШ долларидан ўқишнга киритиб қўйишини айтиб, жами $12 минг сўраган.

48views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Қарши инновацион таълим университети мутахассиси 3 нафар фуқарони Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалига мазкур олий таълим муассасасидаги танишлари орқали 2-курсдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
У бунинг эвазига уч кишининг ҳар биридан 4 минг АҚШ долларидан, жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у 11700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
48views0replies
0

Изоҳлар