Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда BYD'нинг В, С ва бюджет сегментидаги автомобиллари ишлаб чиқарилади

Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги “BYD Uzbekistan Factory” заводида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги ҳисобот билан танишди.

189views0replies
16

Аввалроқ, мазкур корхона жорий йилнинг 27 июнь куни давлат раҳбари иштирокида ишга туширилган эди.
«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси мазкур инвестиция лойиҳасининг дастлабки натижалари ва уни кенгайтиришга қаратилган режалар тўғрисида ахборот берди.
Таъкидланишича, тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини ишга тушириш доирасида Ўзбекистон корхоналари томонидан пластик қисмлар, ойналар, бамперлар, дисклар ва бошқа кўплаб компонентлар ишлаб чиқарилиши бўйича BYD сифат тизимига мос келиши учун таҳлил ўтказилган.
Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларнинг турларини кенгайтириш мақсадида хитойлик ҳамкорлар билан В, С ва бюджет автомобиллари сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилди. Уларнинг биринчи намуналари хитойлик ҳамкорлар томонидан замонавий стандартлаштириш тизими синовларини ўтказиш учун лабораторияларга топширилган.
"Жиззахдаги “BYD Uzbekistan Factory” компаниясига малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида Жиззах политехника институти ва Тошкентдаги Турин политехника университети билан биргаликда юқори малакали мутахассисларни ўқитиш бўйича муҳандислик ўқув марказини ташкил қилиш режалаштирилган",- дейилади хабарда.
Давлат раҳбари “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси қувватларида ишлаб чиқаришни тезлаштириш, ҳамкорликнинг кейинги босқичлари бўйича стратегия ишлаб чиқиш, келгусида ишлаб чиқариш қувватини йиллик 500 минг донага етказиш ва экспорт бозорларига чиқиш бўйича аниқ вазифаларни қўйди.
189views0replies
16

Изоҳлар