Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 12 ёшли бола Captiva автомашинасини бошқарди

Ҳолат юзасидан Captiva эгасига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилди.

64views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳрида Captiva автомашинаси вояга етмаган фуқаро томонидан бошқарилганлиги аск этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, видеотасвирдаги Captiva автомашинасини Тошкент шаҳар Сергели туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган, 2012 йилда туғилган А.Б. исмли фуқаро бошқарганлиги маълум бўлди.
Вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқариш учун топширган фуқаро 1977 йилда туғилган У.А.га нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмига (транспорт воситаларининг бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларни бошқаришнинг топширилиши) мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди
64views0replies
0

Изоҳлар