Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонада Lacetti ва "Жигули" тўқнашиши натижасида бир киши вафот этди

Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши тарафдан келаётган "Жигули" билан тўқнашган.

155views0replies
0

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2024 йил 8 июль куни 10:30 ларда Қува тумани “Сойгузар” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган йўлда 1999 йилда туғилган Р.О. Lacetti'да бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши натижасида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги “Ваз-2101” русумли автомобили билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 
Натижада, “Ваз-2101” русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Х. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, “Ваз-2101” русумли автомобиль йўловчиси 1989 йилда туғилган А.Д. ва Lacetti ҳайдовчиси Р.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
155views0replies
0

Изоҳлар