Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Давлат раҳбари Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтадиган норасмий саммитда иштирок этади.

97views0replies
17

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 5-6 июль кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Давлат раҳбари Шуша шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг "Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш" мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.
Саммит давомида кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва инвестиция-молия соҳаларида, шунингдек, "яшил" иқтисодиёт, қайта тикланадиган энергетика, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш йўналишларида янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқадилар.
Тадбир якунида қатор қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
97views0replies
17

Изоҳлар