Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди — фото

Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

78views0replies
16

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди. 
Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон президенти хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Эртага мамлакатимиз етакчиси саммит ишида қатнашади.
78views0replies
16

Изоҳлар