Излаш
RUUZ

Спорт

Париждаги Олимпиадада Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари маълум бўлди

Ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида давлат байроғини Абдумалик Халоқов ва Зайнаб Дайибекова кўтариб чиқади.

77views0replies
0

Видеодан кадр

Миллий олимпия қўмитаси Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг байроқдорларини эълон қилди.
"Халқлар паради"да Ўзбекистон байроғини бокс бўйича жаҳон чемпиони Абдумалик Халоқов ва қиличбозлик бўйича Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари олтин ва бронза медали совриндори Зайнаб Дайибекова олиб юради.
Эслатиб ўтамиз, XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари Парижда (Франция) 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Олимпиада ўйинларида 32 та спорт тури бўйича 329 та медаллар тўплами ўйналади.
77views0replies
0

Изоҳлар