Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилоятида 6 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 60 ёшли эркак ушланди

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритилди.

464views0replies
0

UzNews.uz

Болалар омбудсмани хабарига кўра, жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи Э.Ҳ.нинг қўшниси 1964 йилда туғилган Ш.Ш. 2018 йилда туғилган қизи М.К.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган. 
19 июнь куни Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ш.Ш.га Жиноят кодекси 129-моддаси 2-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ўтказилган терговга қадар текширув доирасида болага нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланди.
Бугун, 20 июнь куни судга Ш.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритилди.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинди. Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур жиноят иши бўйича ўз ваколатлари доирасида кузатувни давом эттиради.
464views0replies
0

Изоҳлар