Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ тумани "Ифтихор" маҳалласидаги Тол кўчасида жойлашган "Зукко Болажон" ОНМТТда тарбияланаётган 15 нафар болани битта Damas'га солиб, қабристонга олиб борилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мактабгача таълим агентлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
2024 йил 8 май куни ЯТТ У.Мухиддинова томонидан Damas автомашинасига сиғимидан ортиқча болалар олиниб, туман марказида жойлашган Хотира майдонига олиб борилган. Хотира майдонидан қайтишда ЯТТ У.Мухиддинова яқин ва бир йўналишда бўлганлиги учун сўроқсиз "Тол" қабристонига тарбияланувчилар билан бирга кирган.
"Мазкур ҳолат юзасидан ЯТТ У.Мухиддиновага қонуний чора кўрилишини билдирамиз. Мактабгача таълим агентлиги томонидан бу каби тадбирларга топшириқ берилмаган. "Илк қадам" давлат дастурида бу каби машғулотлар ва тадбирлар ўтказилиши ва болаларни қабристонга олиб бориш тақиқланган", - дейилади хабарда.