Излаш
RUUZ

Тиббиёт

Ўзбекистон 10 мингдан ортиқ ҳамшира ва шифокорларни Буюк Британияга ишлаш учун юборади

Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Буюк Британиянинг нуфузли шифохоналарида қобилияти, интилиши, тажрибаси ва тил билишидан келиб чиқиб, вазифаси нуқтаи назаридан ўсиш имконига эга бўлишади.

288views0replies
0

ССВ / Иллюстрация

Ўзбекистонга Буюк Британиянинг "NEU Professionals" рекрутинг агентлиги, Қироллик ҳамширалик коллежи, Ковентри университети ва Ихтисослашган тил курслари маркази вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди, деб ёзади "Дунё" ахборот агентлиги.
Ташриф доирасида Буюк Британия томони учун Бандлик ва камбағалликни қисқартириш, Олий таълим, Фан ва инновациялар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Тошкент тиббиёт академияси ва Самарқанд шаҳридаги "Medicon" университетида учрашувлар ташкил этилди.
Музокаралар натижасида Ўзбекистондан 10 мингдан ортиқ тиббиёт соҳаси вакилларини Буюк Британиядаги нуфузли шифохоналарда ишга жойлаштириш, уларга чет тилларини ўргатиш ва ойига 3 минг доллар миқдорида маош тўлаш бўйича келишувга эришилди.
Британия томони Ўзбекистон тиббиёт соҳаси вакиллари, жумладан, ҳамширалар ўрта бўғин тиббиёт ходимлари сифатида ишлаш билан чекланиб қолмасдан, ўз имкониятлари, интилишлари, тажрибаси ва тил билимларидан келиб чиққан ҳолда мартаба ўсиши имкониятига эга бўлишини таъкидлади.
"NEU Professionals" рекрутинг агентлиги 2013 йил чет эллик тиббиёт мутахассисларини Буюк Британиянинг Оксфорд университети шифохонаси ва бошқа тиббиёт муассасалари учун ёллашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Компания хориждан тиббиёт мутахассисларини Aнглия ва Уэльсга етказиб бериш билан шуғулланмоқда.
288views0replies
0

Изоҳлар