Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳокимликлар “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан электромобиль харид қилинганини рад этди

Бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Меҳр дафтари” жамғармасидан автомобиллар сотиб олгани ҳақида хабар тарқалган эди.

208views0replies
0

Яндекс

Аввалроқ ОАВда бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Меҳр дафтари” жамғармасидан электромобиллар харид қилганлиги тўғрисидаги хабар тарқатилган эди. Қашқадарё ва Бухоро вилояти ҳокимликлари бу маълумотни рад этиб, техник хатолик юз берганини маълум қилди. 
Жорий йилнинг март ойида Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг “Меҳр дафтари” жамғармасидан тўртта янги BYD Song Plus электромобилини харид қилиш бўйича 1 миллиард 780 миллион сўмлик шартномаcи давлат харидлари порталида эълон қилинган эди.
“Вилоят ҳокимлиги томонидан харид қилинган автомашиналар 2024 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан харид қилинган. Яъни, автомобиллар хариди учун "Меҳр дафтари" жамғармасидан маблағ ўтказилмаган. Ҳозирда серверда нега "Меҳр дафтари" жамғармаси кўрсатилаётгани сабаблари ўрганилмоқда”, — дейилади Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарида.
Бухоро вилояти ҳокимлигининг тушунтиришича, Бухоро вилояти ҳокимининг 2023 йил 14 декабрдаги фармойишига асосан вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 дона BYD Song Plus Champion русумли электромобиль харид қилиш бўйича давлат харидлари электрон портали орқали ғолиб “CHINA GROUP” МЧЖ билан 412 млн сўмга шартнома имзоланиб, автомашина харид қилинган. Яъни ушбу харид белгиланган тартибда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида амалга оширилган ва бунда “Меҳр дафтари жамғармаси” маблағларидан фойдаланилмаган.
"Бироқ хarid.mf.uz электрон порталида вилоят ҳокимлигининг СТИР рақами (201512528) орқали қидирувга берилганда мазкур идентификация рақами “Меҳр дафтари жамғармаси” номи остида жойлаштирилганлиги маълум бўлмоқда. Бу эса электрон порталда техник хатоликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Порталда танлов асосида вилоятдаги қатор шаҳар-туманларнинг ҳам идентификация рақамлари орқали қидирув берилганда уларда ҳам шу каби камчиликлар аниқланди.", - дейилади Бухоро вилояти ҳокимлиги хабарида. 
208views0replies
0

Изоҳлар