Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқанддаги нотурар жойда ёнғин содир бўлди

Ёнғин натижасида бино олдида бўлган Damas автомашинаси ёниб зарарланган.

153views0replies
0

t.me/fvbnamangan/Иллюстрация

Самарқанд вилояти Булунғур туманида ёнғин содир бўлгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 24 апрель куни тунги соат тахминан 2:23 атрофида Самарқанд вилояти Булунғур тумани "Улуғбек" МФЙ Увайсий кўчасида жойлашган фуқаро Ў.А.га тегишли вақтинча фойдаланилмаётган нотурар бинода ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБ га хабар берилган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилиниб, воқеа  жойига соат 02:42 етиб бориб, соат 03:56 да ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бинонинг 50 кв.м майдонида ички қисми ва бино олдида бўлган Damas автомашинаси ёниб зарарланган ва тахминан 50 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
153views0replies
0

Изоҳлар