Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сурхондарёда Damas ЙТҲга учраши оқибатида 6 киши вафот этди

8 нафар йўловчи бўлган Damas’нинг тормози ишламай қолиши натижасида 3 нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёл вафот этди.

722views0replies
0

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Ахборот хизматининг хабар қилишича, 2024 йилнинг 21 апрель куни 17:30 лар чамасида Бойсун тумани “Инкабод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда 1974 йилда туғилган ҳайдовчи, бошқарувидаги Damas’да одам ташиш қоидаларига амал қилмай 8 нафар йўловчи билан туман маркази томон бир неча км тик нишабликда ҳаракатланиши натижасида транспорт воситасининг тормоз тизимида носозлик юзага келади.
Оқибатда йўлнинг хавфли бурилиш қисмига етиб келгач, бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетган ва шу яқин атрофдаги ҳовли уйларнинг молхонасига бориб урилган. 
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина салонида бўлган уч нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёллар вафот этиб, ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган. 
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
722views0replies
0

Изоҳлар