Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда аёл ҳайдовчилар сони бир ойда деярли 500 нафарга ошди

Солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилган аёл ҳайдовчилар 1500 нафарга яқин эканини маълум қилди.

64views0replies
0

UzNews.uz

Солиқ мобил иловасида бепул рўйхатдан ўтган ҳолда даромад солиғидан имтиёзга эга бўлиб, бугунги кунда 481,4 минг нафар ҳайдовчи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда Солиқ Қўмитаси хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, улардан 1500 нафарга яқини аёл ҳайдовчиларга тўғри келмоқда. 213,1 минг нафари солиқ органлари ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилинган 6 та онлайн-такси агрегаторлари (Yandex, Uklon, MyTaxi, Intellekt servis, Promo Technology group, TOTMEGA) орқали фаолият юритмоқда.
2024 йилнинг ўтган даврида улар томонидан тўланган солиқлар 20,4 млрд сўмни ташкил этган. Кўрсатилаётган ҳар бир ташиш хизмати учун электрон фискал чек шаклланмоқда.
Маълумот учун, умумий ҳисобда 1 март ҳолатига ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар 420,8 минг нафарни ташкил этган. Аёл ҳайдовчилар сони 1 053 нафарни ташкил этган. 
64views0replies
0

Изоҳлар