Излаш
RUUZ

Маданият

20 та объект миллий маданий мерос объектларига киритилди — рўйхат

"Қуёш гелиокомплекси"дан ташқари барча иншоотлар пойтахтда жойлашган. Улар орасида телеминора, авиасозлар саройи, Тошкент "Марвариди" турар-жой биноси, "Мовий гумбазлар" ва бошқалар бор.

95views0replies
0

t.me/acdfuz

Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан 20 та бино модернизм даври объекти мақомига эга бўлиб, миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда жамғарма Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълум қилди.
Биринчи босқичда рўйхатга 10 та янги объект киритилди:
• "Қуёш гелиокомплекси";
• "Ўзбекистон" меҳмонхонаси;
• Давлат санъат музейи;
• Тошкент телеминораси биноси;
• "Эски жува" деҳқон бозорининг 8 та мовий гумбази;
• "Шодлик" меҳмонхонаси, "Илҳом" театри;
• Космонавтлар метро бекати;
• Residense Park меҳмонхонаси биноси;
• Авиасозлар саройи;
• Кўкрак жарроҳлиги илмий-тадқиқот институти.
Рўйхатга киритилган 10 та объект ҳолатига қўшимчалар киритилди:
• Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг кўргазмалар павильони;
• Туркистон концерт зали ва ёзги майдон биноси;
• Тошкент телевидениеси биноси;
• 17 қаватли монолит турар-жой биноси ("Марварид");
• Алишер Навоий номидаги санъат саройи биноси;
• Тошкент давлат цирки биноси;
• Халқлар дўстлиги санъати саройи биноси;
• Ўзбекистон тарихи давлат музейи биноси;
• Дипломат Половцевнинг уйи (Ўзбекистон амалий санъат музейи);
• "Мовий гумбазлар" кафеси.
Шунингдек, жамғарма, юқорида қайд этилган модернистик услубдаги биноларни ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун кўрсатишга тайёргарлик кўрмоқда.
95views0replies
0

Изоҳлар