Излаш
RUUZ

Жамият

Мижоз билан тортишиб, унинг сочини калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди

Ҳолатни видеога олган шахс ҳам жазога тортилди.

397views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилоятида сартарош мижоз билан тортишиб қолганлиги боис сочини олиб ташлагани ҳолати юхасидан тегишли қонуний жазо тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди. 
Аниқланишича, мазкур ҳолат юзасидан 2022 йилнинг октябрь ойида содир бўлиб, бугунга кунга қадар ИИОга мурожаат келиб тушмаган. Ҳозирда сартарошлик билан шуғулланувчи 34 ёшли шахс ва ҳолатни видеога олган унинг тенгдоши туман ички ишлар бошқармасига олиб келиниб, ходимлар томонидан профилактик суҳбат ўтказилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Бугун ЖИБ Тошкент туманида ўтказилган суд мажлисида сартарошга нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, ҳолатни видеога олган шахсга нисбатан эса МЖтКнинг 46-2-моддасига асосан маъмурий жарима жазоси қўлланилди.
397views0replies
0

Изоҳлар