Излаш
RUUZ

Криминал

Навоий вилояти Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ушбу лавозимга бир ой олдин тайинланган М.Омонбоева фирибгарликда гумон қилинмоқда.

446views0replies
0

chamber.uz

Навоий вилояти Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи М.Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган, дея UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.
Манбанинг маълум қилишича, М.Омонбоева қурувчи тадбиркорга Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, ундан катта миқдорда пул олганлиги айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан М.Омонбоевага нисбатан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Навоий вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бироқ Навоий вилояти Савдо-саноат палатаси матбуот хизматининг 18 апрель куни эълон қилинган хабарига кўра, М.Омонбоева ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Шу куни Навбаҳор туманида жойлашган корхоналардан бирининг фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф буюрган.
Савдо-саноат палатасининг маълум қилишича, Меҳнат кодексига кўра, ходимни ишдан бўшатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органларининг илтимосига биноан амалга оширилади.
“Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига шу кунгача ҳуқуқ-тартибот идораларидан М.Омонбоевани ишдан бўшатиш тўғрисида ариза келиб тушмаган. М.Омонбоэва ҳали ҳам Палатанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Мерей Омонбоева жорий йилнинг 6 март куни Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасига раҳбар этиб тайинланган эди. У бунгача Навоий шаҳридаги Зарафшон маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
446views0replies
0

Изоҳлар