Излаш
RUUZ

Жамият

21 апрель куни Тошкентда марафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

Якшанба куни икки марафон ташкил этилаётгани муносабати билан транспорт ҳаракати бир неча соатга чекланади.

71views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳрида Халқаро "BYD-Tashkent International Marathon" ҳамда "Янги нафас" югуриш марафонлари ўтказилади.
Шу муносабат билан 2024 йил 21 апрель куни эрталаб соат 04:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланишини маълум қиламиз:
• Афросиёб кўчаси Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан чорраҳасидан, Ойбек кўчасигача;
• Ойбек кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Нукус кўчаси билан чорраҳасигача;
• Нукус кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасигача;
• Абдулла Қодирий Нукус кўчаси билан чорраҳасидан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойигача;
• Абдулла Қодирий кўчаси Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойидан Шаҳрисабз кўчаси кесишган чорраҳасигача;
• Шаҳрисабз кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;
• Афросиёб кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан чорраҳасигача;
• Шароф Рашидов шоҳ кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасигача;
• Ислом Каримов шоҳ кўчаси Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳасигача.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, ҳайдовчилардан айланма йўллардан ҳаракатланиш сўралади.
71views0replies
0

Изоҳлар