Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Афғонистонда cодир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Водий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси ер силкинишини сезди.

169views0replies
0

ФВВ

Бугун, 18 апрель куни Тошкент вақти билан 20:15 да (Гринвич бўйича 15:15 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди. 
39,85 градус шимолий кенглик; 70,49 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 120 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 191 км жанубий-шарқда.
Республика ҳудудида сезилиш кучи:
— Фарғона вилоятида 2 балл, 125 км;
—  Наманган вилоятида 2 балл, 162 км;
—  Сирдарё вилоятида 2 балл, 163 км;
—  Андижон вилоятида 2 балл, 189 км;
—  Тошкент шаҳрида 2 балл, 190 км.
169views0replies
0

Изоҳлар