Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Женисбек Пиязов янги лавозимга тайинланди

У Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг Маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси бўлди.

132views0replies
0

mpe.uz

Маълум қилинишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг Маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими жамоатчилик асосида жорий этилди.
Ушбу лавозимга Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти Пиязов Женисбек Буркитович тайинланди. 
Женисбек Пиязов олий ва профессионал таълим тизимида ёшларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, талаба ёшларнинг “Беш муҳим ташаббус” доирасида санъат, маданият, мусиқа соҳасидаги иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, уларни ушбу йўналишдаги тўгарак ва клубларга фаол жалб этишда маслакдош бўлишига ишонч билдирди.
132views0replies
0

Изоҳлар