Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда метро вагонида қиз болага тегажоғлик қилган эркак қамалди

У қизнинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

1139views1replies
0

Иллюстрация

Жорий йилнинг 1 апрель куни А.Н.(эркак) метро” йўналишидаги электропоезд вагони ичида фуқаро ўзига нотаниш бўлган Ж.Ж.нинг (қиз бола) белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар А.Н. ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 1 апрель куни соат 14:10 атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган метрополитеннинг “Чилонзор метро” йўналишидаги электропоезд вагони ичида ўзига нотаниш бўлган фуқаро Ж.Ж.нинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жабрланувчи Ж.Ж. ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 1 апрель куни соат 14:10 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган метрополитеннинг “Чилонзор метро” йўналишидаги электропоезд вагони ичида ўзига нотаниш бўлган фуқаро А.Н. унинг бел қисми ва танасининг бошқа қисмларини қўли билан ушлаганлигини билдириб, суддан ҳуқуқбузар А.Н.га нисбатан оғирроқ жазо тайинлашни сўради.
Суд ҳукмига кўра судланувчи А.Н. МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилсин ва унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
1139views1replies
0

Изоҳлар