Исакулов Сардор Дадажонович Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Сардор Исакулов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, кооперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.