Излаш
RUUZ

Тайинловлар

ССВ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига директор вазифасини бажарувчи тайинланди

Агзам Нартаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

65views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Нартаев Агзам Орумбаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.
Унга кўра, унинг ўрнига Темиров Алишер Сматиллаевич Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У тайинловга қадар, ССВнинг Фармацевтика соҳасини тартибга солиш ва дори воситалари эҳтиёжларини аниқлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
65views0replies
0

Изоҳлар