Излаш
RUUZ

Сиёсат

Қозоғистон президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Қасим-Жомарт Тоқаевни Урганч халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

205views0replies
23

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.
Бугун етакчилар музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.
205views0replies
23

Изоҳлар