Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

155views0replies
0

Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Султанова Шаҳноза Абдувахитовна Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармасига бошлиқ бўлди.
Тайинловга қадар, Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори лавозимида ишлаган.
Ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Умарова Нодира Нигматуллаевна бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифадан озод қилинди.
Маълумот ўрнида, Шаҳноза Султанова 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
Кўп йиллар давомида Тошкент давлат техника университетида қатор масъулиятли лавозимларни эгаллаб келган.
155views0replies
0

Изоҳлар