Излаш
RUUZ

Реклама

Prestige Travel Монтенегрога тўғридан-тўғри парвозларни қайта йўлга қўймоқда

8 июндан Prestige Travel туроператори ва Uzbekistan Airways компанияси Монтенегрога парвозлар сонини кўпайтирмоқда. Парвозлар ҳафтасига 2 марта – чоршанба ва шанба кунлари, виза расмийлаштириш билан боғлиқ ортиқча муаммоларсиз ва қулай нархларда амалга оширилади.

130views0replies
0

Монтенегро – Адриатика денгизи соҳилида жойлашган, ўзининг тиниқ сувли пляжлари, манзарали тоғлари ва бой маданий мероси билан машҳур бўлган ва ўтган мавсумда ўзбекистонликлар орасида машҳур йўналишлардан бирига айланган ажойиб давлатдир.
Нима учун Монтенегрони танлаш лозим
Монтенегро Европадаги энг экологик тоза давлат ҳисобланади. Ўртаер денгизи ва субтропик иқлим сизни йил давомида аллергия ва бронхитдан халос қилади. Монтенегрода ажойиб дам олиш учун керакли ҳамма нарса бор: мовий Адриатика денгизи, тоза қумли пляжлар, улуғвор тоғ даралари, тиниқ дарёлар ва тоғ чўққилари. Асосийси – бу ерда юқори даражали намлик йўқ, бу эса сизнинг дам олишингизни янада қулай қилади.
Монтенегрони табиат билан танҳо, осойишталикда дам олишни афзал кўрадиган сайёҳлар ҳам, фаол дам олишни ва маданий ўйин-кулгиларни яхши кўрадиган сайёҳлар ҳам танлашади.
Монтенегро ўйин-кулги ва фаол дам олиш учун кўплаб имкониятларни таклиф қилади. Кун давомида сиз денгизда чўмилишингиз, қайиқ ва катерларда сузишингиз ёки шунчаки пляжларда қуёшдан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Кечқурун эса сиз маҳаллий бар ва ресторанларга ташриф буюриб, жонли мусиқадан завқланиб, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашиб, тунги ҳаётга шўнғишингиз мумкин.
Монтенегрода дам олишнинг афзалликларидан бири шундаки, сизнинг олдингизда кўп асрли тарих, маданият ва архитектура муҳитига шўнғиш учун ажойиб имконият очилади. Бу ерда сиз машҳур ўрта аср қалъаларига, қадимий қасрларга ташриф буюришингиз, шунингдек, болалик таъмини эслатувчи мазали миллий таомлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Энг қизиқарлиси: Ўзбекистон ошпазлари энг машҳур бўлган Splendid 5* меҳмонхонасининг ресторанида овқат тайёрлашади.
Бу меҳмонхона Голливудда шуниси билан машҳурки, айнан шу ерда кўплаб Голливуд фильмлари суръатга олинган.
Сиз дам олиш учун Монтенегрони танласангиз, сизни ёқимли таассуротлар ва қизиқарли воқеалар кутадиган жойни танлаган бўласиз. Бу жой кундалик ҳаётнинг шовқинидан дам олиш, диққатга сазовор маданий жойларнинг гўзаллиги ва ранг-баранглигидан баҳраманд бўлиш мумкин бўлган жойдир.
Турлар ҳақида батафсил маълумот олиш:
Офислар манзиллари:
- Абдулла Қодирий кўчаси, 7 (мўлжал: Basri Baba ресторани);
- Жангоҳ даҳаси, Зулфияхоним кўчаси, 12/1 (мўлжал: Makro супермаркети).
Реклама ҳуқуқи асосида
130views0replies
0

Изоҳлар