Ўзгидромет хабарига кўра, 2-3 апрель кунлари республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келади.
2 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида, 3 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
1-3 апрель кунлари ҳаво ҳарорати +15…+20 даража атрофида бўлади.
4-5 апрелда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +18…+23 даражагача, баъзи жойларда +25 даражагача кўтарилади.
Кечалари ҳарорат асосан +5…+10 даражагача бўлади.
Тоғли ҳудудларда 2-4 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда 1-2 ва 4-5 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 3 апрелда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат 1-3 апрелда +16…+19 даража, 4-5 апрелда +19…+22 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +5…+10 даража бўлади.