Излаш
RUUZ

Жамият

Қорақалпоғистонда ҳаракатдаги автомобиль устида "концерт берган" фуқарога чора кўрилди — видео

Эркак қилган ишидан пушаймонлигини айтди. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.

119views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир эркак ҳаракатланаётган машина устига ўтириб, қўшиқ куйлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумот берди. 
Қайд этилишича, ҳодиса туманнинг давлат аҳамиятига эга бўлмаган, ички йўлларнинг бирида 1991 йилда туғилган эркак томонидан содир этилган. Ҳолат бошқа шахс томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоққа тарқатилиб юборилган.
Ҳолат юзасидан тегишли масъуллар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Эркакка нисбатан маъмурий баённом тузилган, машина эса вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
"Буни хавфли эканини билмаган эдик. Халқдан кечирим сўрайман", - дейди ҳуқуқбузар.
119views0replies
0

Изоҳлар