Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда аёл ҳайдовчи ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди вафот этди

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган аёл машинани бошқараётиб руль бошқарувини йўқотиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

1833views0replies
0

t.me/surxonypx

Жорий йилнинг 27 март куни соат 15:40 атрофида Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида 1983 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро (аёл киши) Nexia-3 автомашинасида "Сангардак-Денов" йўналишида ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида тик нишабликда бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб бетон тўсиққа урилган. Ушбу ЙТҲ натижасида автомобилда ёнғин юзага келган.
Мазкур ЙТҲ ҳамда ёнғин натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир нафар фарзанди ҳамда яқин қариндоши (автомобиль эгаси) оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
1833views0replies
0

Изоҳлар