Излаш
RUUZ

Криминал

Жиззахда Ҳудудгаз бўлим бошлиғи ва МЧЖ раҳбари фирибгарликда ушланди

Улар фуқарога 10 йил муддатга ижара асосида ажратилган 40 гектар ҳамда ўзининг ерига туташ бўлган яна 24 гектар ер майдонини сотишга келишишган.

204views0replies
0

Видеодан кадр

"Ҳудудгаз Жиззах" филиали қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи, "Жиззах нефтгаз строй" МЧЖ раҳбари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, фуқарога Зафаробод тумани ҳудудида "Жиззах нефтгаз строй" МЧЖ номига балиқчилик фаолиятини ривожлантириш учун 10 йил муддатга ижара асосида ажратилган 40 гектар ҳамда ўзининг ерига туташ бўлган яна 24 гектар ер майдонини жами 800 млн сўмга сотишга келишган.
Келгусида давлат ўрмон хўжалиги балансидаги 130 гектар ер майдонини ўзининг юқори лавозимда ишловчи ваколатли танишлари орқали олиб бериши эвазига 10.000 АҚШ доллари беришни сўраган.
Жорий йил 13 март куни Жиззах вилояти ИИБ ТҚХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар шахс Жиззах шаҳрида жойлашган меҳмонхонада келишилган пуллардан 300 млн сўмини олдиндан бўнак сифатида олган вақтида ашёвий далил билан ушланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Дўстлик тумани бўлими томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари борилмоқда.
204views0replies
0

Изоҳлар