Излаш
RUUZ

Сиёсат

Татаристон раиси Рустам Минниханов Сурхондарёга келди — фото

У вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашиб, вилоятда тадбиркорлик масалаларини муҳокама қилди.

86views0replies
0

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Бугун, 27 март куни Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов амалий ташриф билан Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Марталабали меҳмонни Термиз халқаро аэропортида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги расмийлар кутиб олди. Шундан сўнг, Ислом оламининг буюк алломаси, ҳадис илмининг етук олими Ал Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон оятлари тиловат этилди.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Татаристон Республикаси раисини Термиздан Афғонистонга юклар ўтказиладиган махсус йўлак билан таништирди. Шундан сўнг, меҳмонларга “Термиз халқаро савдо маркази”да амалга оширилаётган лойиҳалар, яратилаётган қулайлик ва имкониятлар ҳақида тақдимот қилинди.
Марказ ҳудудида 3 мингдан ортиқ савдо нуқталаридан иборат 4 та савдо комплекси, ҳар бири 300 ўринли меҳмонхона ва ҳостел, қуввати 500 минг тоннага тенг бўлган логистика маркази, 300 кишилик ресторан, тиббий диагностика ва соғломлаштириш маркази, қуввати 5 млн метр куб ҳажмга эга бўлган ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда лойиҳалар қурилишининг 80 фоизи амалга оширилган.
“Термиз халқаро савдо маркази” тўлиқ қувватда ишга туширилгач йилига 120 млн долларлик қўшимча экспорт имконияти яратилади. Шунингдек, марказ ҳудудида алоҳида эркин савдо режими ўрнатилганлиги сабабли экспортчи корхоналарга қўшимча қулайликлар яратилиб, барча хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида амалга оширилади.
Томонлар келгусида “Термиз халқаро савдо маркази” имкониятларидан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.
86views0replies
0

Изоҳлар