Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда қарийб $19 минг қалбаки пулларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

84views0replies
0

Прокуратура департаменти

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда фуқаролар А.Р., И.И. ва бошқалар Яшнобод тумани ҳудудида жами 18 800 қалбаки АҚШ долларини фуқаро А.Қ.га 141 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, улардан жами 283 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралари ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
84views0replies
0

Изоҳлар