Излаш
RUUZ

Жамият

Жиззахдаги оилада тўрт қиздан сўнг уч эгизак дунёга келди

Жиззахлик аёл Сирдарёдаги тиббиёт марказида икки қиз ва бир ўғилни дунёга келтирди.

92views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Фориш туманининг Учма қишлоғида яшовчи Анорхол Исроилова ва унинг турмуш ўртоғи Умид Исроилов тўрт қиздан сўнг ўғил фарзанд кутишаётган эди. Куни кеча улар уч эгизакли бўлишди. Чақалоқларнинг икки нафари қиз, кенжаси эса ўғил.
Она фарзандларини Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида дунёга келтирди.
Эгизакларнинг каттаси 1,9 кг, кейингиси 2,4 кг, ўғил чақалоқ эса 2,1 кг бўлиб, улар табиий туғруқ жараёнида туғилди. Муассаса раҳбари Ханифа Содиқованинг маълум қилишича, она ва чақалоқларнинг умумий аҳволи қониқарли, уларнинг саломатлиги шифокорлар назорати остида.
92views0replies
0

Изоҳлар