Излаш
RUUZ

Криминал

Сурхондарё, Навоий ва Намангандаги тарихий ёдгорликларга қарийб 30 млрд сўмлик зарар етказилди

V – VII асрларга оид археологик ёдгорликлар молхона қуриш учун бузиб ташланиб, ўзбошимчалик билан ковлаб олинган.

410views0replies
0

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган.
Тадбир давомида Сурхондарё вилояти Денов туманидаги V – VII асрларга оид Каттатепа археологик ёдгорлиги 876 м3 майдони фуқаро З.Ҳ. ва бошқалар томонидан молхона қуриш учун бузиб юборилгани маълум бўлган. Ёдгорликка 23,3 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.
Шунингдек, Навоий вилоятидаги Оқтепа-1 археология ёдгорлигининг 193 м3 тупроғи 3 нафар фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ковлаб олиниб, ёдгорликка 2,6 млрд сўмлик зарар етказилган. Бундан ташқари, Бадахшонтепа археология ёдгорлигининг 164 м3 ҳудуди экин майдонига айлантирилганлиги натижасида 2,3 млрд сўмлик, Ёмонқиёттепа ёдгорлигининг 12 м3 майдони ковлаб олингани сабаб 163 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.
Наманган вилояти Уйчи туманида ўрта асрларга оид Толмозортепа археология ёдгорлигининг 0,48 гектар қисми фуқаро А.К. томонидан техника ёрдамида текисланиб, ёдгорликка 871 млн сўмлик зарар етказилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

410views0replies
0

Изоҳлар