Излаш
RUUZ

Реклама

Халқаро откриткалар билан алмашиш: Ўзбекистонда посткроссинг қандай ривожланмоқда

14 апрель куни Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида почта орқали откриткалар билан алмашувчи инсонлар – посткроссерларнинг халқаро учрашуви бўлиб ўтади.

37views0replies
0

Ушбу тадбир арафасида UzPost Ўзбекистон Миллий почта хизмати посткроссинг фаолияти, унинг Ўзбекистонда ривожланиши ва қандай қилиб посткроссер бўлиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.
Посткроссинг ўзи нима? 
Postcrossing.com – инглиз тилидаги халқаро расмий веб-сайт бўлиб, у 200 дан ортиқ мамлакатлардан 800 000 га яқин откриткалар билан алмашиш ишқибозларини бирлаштиради. 
Сайтда анкетани тўлдириш, қоидалар билан танишиш, тадбирларни кузатиб бориш, форумда мулоқот қилиш ва, албатта, откриткаларни юбориш ва қабул қилиш мумкин. Посткроссинг яшаш жойи, жинси, келиб чиқиши ва эътиқодидан қатъий назар ҳамма учун очиқ.
Ўзбекистон посткроссерлар ҳамжамияти
2024 йилнинг март ойига сайт маълумотларига кўра, Ўзбекистонда посткроссинг билан шуғулланувчилар 187нафарни ташкил қилади, улар бугунги кунга қадар 15 934 та откриткалар жўнатишган. Иштирокчилар сони бунчалик кўп бўлишига қарамай, яқин вақтгача посткроссерлар офлайн форматда учрашишмаган эди.
2023 йил ноябрь ойида Полина Алексеева тажрибали ва эндигина посткроссерликни бошлаган иштирокчиларни бирлаштириб, Ўзбекистондаги Посткроссинг гуруҳига асос солди. Ушбу ҳамжамият икки марта расмий учрашув ўтказди ва айни дамда халқаро тадбирга тайёргарлик кўрмоқда.
Ўзбекистондан откриткани қандай юбориш мумкин? 
Ўзбекистонда истиқомат қилсангиз, почта откриткасини исталган UzPost почта бўлимидан юборишингиз мумкин. Сайтнинг «Тарифлар» бўлимида сиз откриткаларни юбориш нархлари билан танишишингиз ёки почта индексингизни билиб олишингиз мумкин.
Агар сизга откритка ва совғалар алмашиш ғояси ёқса, аммо халқаро веб-сайтда рўйхатдан ўтишга тайёр бўлмасангиз, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудидаги яқин инсонингизга откритка ёки совға юбориб кўринг. Буни максимал даражада тез амалга ошириш учун UzPost нинг «Bir Qadam» хизматидан фойдаланишингиз мумкин – жўнатмангиз атиги 1 кун ичида ўз манзилига етиб боради. Ушбу хизмат орқали оғирлиги 20 кг дан ошмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган жўнатмаларни юбориш мумкин.
14 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро посткроссерслар учрашувида барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин. Чипта ўрнида сиз 30 000 сўмга махсус «учрашув» откриткасини харид қилишингиз лозим. Учрашувда иштирок этиш учун 7 апрелгача Telegram орқали боғланиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Картамаксимум – откритка + битта мавзудаги марка + маркани ҳисобдан чиқариш муҳри. Дизайн асосида 1992 йилда рассом Б. Илюхин томонидан яратилган Ўзбекистоннинг биринчи почта маркаси «Нодира» олинган. Откритка дизайнининг муаллифи: Полина Алексеева. 2024 йил 14 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро учрашув учун махсус тайёрланган.
Картамаксимум – откритка + битта мавзудаги марка + маркани ҳисобдан чиқариш муҳри. Дизайн асосида 1992 йилда рассом Б. Илюхин томонидан яратилган Ўзбекистоннинг биринчи почта маркаси «Нодира» олинган. Откритка дизайнининг муаллифи: Полина Алексеева. 2024 йил 14 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро учрашув учун махсус тайёрланган.
Реклама ҳуқуқи асосида
37views0replies
0

Изоҳлар