Излаш
RUUZ

Сиёсат

Сенат Раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Женевадаги бўлими бош директори билан учрашди

Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Женевада бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 148-Ассамблеясида иштирок этади.

25views0replies
0

Олий мажлис сенати

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Парламентлараро иттифоқнинг 148-Ассамблеясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турибди, дея хабар бермоқда Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати.
Ташриф доирасида Танзила Нарбаева БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женевадаги бўлими бош директори Татьяна Валовая билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, 140 га яқин дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди.
Татьяна Валовая Ўзбекистонда ўтказиладиган Осиё хотин-қизлар форуми доирасида "2030 йилдан кейин барқарор ривожланиш стратегияси" мавзусида ёрдамчи тадбир ташкил этиш имконияти ҳақида ўз фикрини билдирди. Унинг билдиришича, Самарқанд форуми аёл депутатлар учун 17 мақсадни 2030 йилдан кейин ҳам амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун ўзига хос платформа бўлиб хизмат қилади.
Учрашувда шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Якунда мулоқотни тизимли давом эттириш, ҳамкорликдаги лойиҳаларни кенгайтириш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.
25views0replies
0

Изоҳлар