Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида 7 ёшли қиз аммаси томонидан уриб ўлдирилди

Аммаси қизчани дарс тайёрламаганлиги ва ёлғон гапирганлигини важ қилиб, танасининг турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган.

424views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 12 март куни соат 01:00 да Н.А. (аёл) акаси Т.А. (эркак) унинг қарамоғига ишониб топшириб кетган вояга етмаган қизи 2017 йилда туғилган А.Ч.ни (қиз бола) дарс тайёрламаганлиги ва ёлғон гапирганлигини важ қилиб, ўзини Ч.А.ни мазкур хатти-ҳаракатлари учун гўёки жазолаётгандек кўрсатиб, ўта шафқатсизлик билан Ч.А.ни танасининг турли жойларидан қўллари билан чимчилаб, танасининг бошқа жойларига қўллари ва ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.  
Мазкур ҳолат юзасидан 2024 йил 12 март куни Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 2024 йил 13 март куни Н.А.га нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
"Жорий йил 15 март куни туман марказий тиббий бирлашмасида вояга етмаган Ч.А. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.
424views0replies
0

Изоҳлар