Излаш
RUUZ

Реклама

Uzum IT академияси янги таълим йўналишларини ишга туширмоқда

Uzum IT академиясида ўқишнинг иккинчи босқичи 8 апрель куни бошланади.

395views0replies
0

Академиянинг иккинчи босқичи энди бошланаётгани сабабли иккита курс бўлади: лойиҳа менежери ва мижозларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, илғор мутахассислар учун Java да ишлаб чиқиш ва тизимларни таҳлил қилиш курслари киритилган. Академиянинг ўқитувчилари Uzum экспертлари ва IT соҳасидаги етакчи компаниялар мутахассислари бўлди. Биринчи босқичда бўлгани каби ҳар бир курсда талабалар Uzum жамоасидаги тюторлар раҳбарлигида бажариладиган амалий топшириқлар мавжуд бўлади. 
«Биз янги қабул дастурини экотизим бизнес юнитлари раҳбарлари билан бирга тўпладик, шунда курслар ва уларнинг мундарижаси ҳозирги кунда энг кўп талаб қилинадиган мутахассислик ва кўникмаларни акс эттиради.
Шу билан бирга, IT-соҳасининг ривожланиши билан мамлакатда нафақат дастурчиларга, балки банк, FinTech сервислар ёки маркетплейснинг «капоти остида» рўй берадиган жараёнлар ва тизимлар қандай ишлашини чуқур биладиган малакали лойиҳа менежерлари, тизим таҳлилчилари ва мижозларни қўллаб-қувватлаш ходимларига ҳам эҳтиёж ортиб бормоқда.
IT Park кўмагида биз бутун IT бозори учун янги кадрларни ривожлантиришга ёрдам берадиган ўз таълим лойиҳамизни ишга туширдик, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб ёшларни биринчи босқичга жалб қилдик. Янги босқичда биз, албатта, иқтидорли мутахассислар учун грантлар ажратдик», – дейди Uzum IT академиясининг раҳбари Анна Монахова.
Uzum IT академиясининг талабаси бўлиш учун uzum.tech сайтида Telegram-бот орқали рўйхатдан ўтиш ва онлайн кириш тестларидан муваффақиятли ўтиш керак. Тестларнинг натижаларига кўра энг яхши абитуриентлар Uzum дан бепул ўқиш учун грант оладилар.
Курслар 1 ойдан 4,5 ойгача давом этади, ўқиш нархи 2 миллион сўмдан 7 миллион сўмгача. Ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар Uzum IT академиясидан сертификатлар, шунингдек, миллий рақамли экотизим жамоасида амалиёт ўташ ёки ишлашга таклиф оладилар.
Реклама ҳуқуқи асосида
395views0replies
0

Изоҳлар