Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқанддан Тошкентга қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

"Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати 8, 9 ва 10 март кунлари амалга оширилади.

200views0replies
0

UzNews.uz

"8 март Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 8, 9, 10 март кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz
200views0replies
0

Изоҳлар