Излаш
RUUZ

Тиббиёт

Буюк Британияга ўзбекистонлик ҳамширалар ишга таклиф этилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра иш ҳақи $3000 дан бошланади.

570views0replies
0

edu.uz / Иллюстрация

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, ўзбекистонлик ҳамшираларни Буюк Британияга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.
Номзодлар учун талаблар қуйидагича:
- Тиббиёт техникуми (ёки Олий ҳамширалик иши) талабаси ёки битирувчиси;
- IELTS 7 ёки ОEТ 3,5 даражадаги сертификат;
- судланмаган.
Лойиҳа афзалликлари:
- иш ҳақи 3000 $ дан бошланади;
- оилани олиб кетиш имконияти;
- лойиҳа Буюк Британияда аккредитациядан ўтказилган;
- меҳнат шароитлари (нафақа, суғурта, таътил, бепул тиббий хизмат) Буюк британиялик ҳамширалар билан бир хил.
Самарқанд шаҳрида жойлашган MEDECON университетида инглиз тилини билмайдиган ҳамширалар учун OET, CBT ва OSCE махсус курслари ташкил этилган.
ОEТ имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон, виза, суғурта, авиачипта ва Буюк Британияда яшаш жой (дастлабки 2 ой учун) харажатлари қоплаб берилади.
Маълумот ўрнида, 50 та бўш иш ўринларига рўйхатдан ўтиш учун умумий ҳисобда 500 та ариза қабул қилинади. 
570views0replies
0

Изоҳлар