Излаш
RUUZ

Туризм

Тошкентдан бир қатор халқаро шаҳарларга учаётган самолётлар учиш вақти кечиктирилди — рўйхат

Uzbekistan Airports Олмаота, Истанбул, Жидда ва бошқа шаҳарларга парвозлар кечикиши сабабини маълум қилди.

362views0replies
0

UzNews.uz

Uzbekistan Airports хабарига кўра, бугун Тошкент ва Урганчдан 7 та халқаро шаҳарларга паровозлар вақти кечикмоқда. Самолётлар кеч етиб келиши сабабли кечиктирилаётган парвозлар қуйидагича:
Uzbekistan Airways:
— HY-341 Тошкент – Шарм аш-Шейх рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 09:00 га белгиланган, ҳозирда соат 12:00 га қолдирилмоқда;
— HY-667 Тошкент – Новосибирск рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 12:30 га белгиланган, ҳозирда соат 13:10 га қолдирилди;
— KS-128 Тошкент – Олмаота рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 14:35 га белгиланган, ҳозирда соат 15:50 га қолдирилди;
— HY-501 Тошкент – Пекин рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 13:50 га белгиланган, ҳозирда соат 17:20 га қолдирилди;
— HY-273 Тошкент – Истанбул рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 16:50 га белгиланган, ҳозирда соат 18:00 га қолдирилди.
Centrum Air авиакомпаниясининг C6-7712 Урганч – Жидда рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 09:00 га белгиланган ҳозирда соат 12:30 га қолдирилди.
Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P-5359 Тошкент – Жидда рейси режалаштирилган учиш вақти маҳаллий вақт билан 12:20, ҳозирда соат 15:00 га қолдирилди.
362views0replies
0

Изоҳлар