Излаш
RUUZ

Жамият

ДХХ фуқарони $14 минг эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган вазирлик ходимини қўлга олди

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

169views0replies
1

Видеодан кадр

ДХХ хабарига кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, АҚШга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилган. Самарқандда у олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 
1999 йилда Оқдарё туманида туғилган, ҳозирда АҚШда яшовчи, муқаддам судланган шахс Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқийдиган қариндоши билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқарони Мексика орқали АҚШга ишга юбориш эвазига ундан 16 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Аммо, Иқтисодиёт ва сервис институти талабаси сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Қайд этилишича, ҳозирда АҚШда яшаётган оқдарёлик шахс муқаддам 4 нафар фуқарони Америкага ишга юборишни ваъда қилиб, улардан 41 600 АҚШ доллари олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Шунингдек, Жиззахда андижонлик 24 ёшли шахс Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқарони алдаб, танишлари ёрдамида уни “Туркия-Европа-Никарагуа-Мексика” орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига талаб қилинган 17 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
1991 йилда Сирдарёда туғилган, ҳозирда АҚШнинг Оҳайо штатида яшовчи фуқаро ва Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи, 1991 йилда туғилган шахс ўзаро тил бириктириб, Ховос туманида яшовчи фуқарони Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш, шунингдек, бунинг учун зарур бўладиган виза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига ундан 8 200 АҚШ доллари талаб қилишган.
Лекин, Янгиер шаҳрида яшовчи шахс 8 100 АҚШ доллари ва 1 млн 240 минг сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
169views0replies
1

Изоҳлар