Излаш
RUUZ

Жамият

Наманганда 17 ёшли қизнинг кўчада эр керак дея юришига расмий изоҳ берилди — видео

Мазкур видео интернетда кенг тарқалди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.

3066views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир қиз келинлар либосида "эр керак" дея, кўчада юргани акс этган видео тарқалди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг хабар қилишича, қўмитанинг ҳудудий бошқармаси масъуллари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилган.
Аниқланишича, видеода  Давлатобод тумани "Навбаҳор" маҳалласида яшовчи, 2007 йилда туғилган вояга етмаган Д.Р.нинг хатти-ҳаракатлари акс этган бўлиб, видеолавҳа Янги Наманган туманидаги гўзаллик салони ходимлари томонидан салон мижозлари ва каналидаги обуначиларининг сонини кўпайтириш мақсадида олинган. 
Ҳолат юзасидан масъул идоралар вакиллари  томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Ушбу видеолавҳа билан боғлиқ ҳолатлар жамиятда ўрнатилган қоидаларни менсимаслик, қолаверса, турли мақсадлар йўлида вояга етмаган шахсдан фойдаланиш, одамларнинг фикрини манипулясия қилиш, чалғитиш сифатида  жамоатчиликнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳар бир шахс жамиятдаги маърифий қоидаларни ҳурмат қилиши зарур, деб ҳисоблайди. Ҳолатнинг ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.
3066views0replies
0

Изоҳлар