Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига кўра, соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Асилбек Худаяров мазкур тайинловга қадар Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари эди.
Эслатиб ўтамиз, Амрилло Иноятов соғлиқни сақлаш вазири этиб 2022 йилнинг декабрь ойида тайинланган.