Излаш
RUUZ

Жамият

Расман апрелдан бошлаб газланган ёки энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий этилади

Газланган ичимликларнинг бир литри учун 500 сўм, энергетик ичимликларга эса тўрт баравар қимматроқ акциз солиғи қўлланилади.

223views0replies
0

Иллюстрация

2024 йил 1 апрелдан таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки ҳушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликларга акциз солиғи жорий этилади. Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Cолиқ кодексининг 289-3-моддаси 1-қисми қуйидаги сўзлар билан тўлдирилмоқда:
— Таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки ҳушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликларнинг (энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар бундан мустасно) 1 литри учун 500 сўм;
— Энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликларнинг 1 литри учун 2 000 сўм миқдорида акциз солиғи белгиланади.
223views0replies
0

Изоҳлар