Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда "Яллама" чегара божхона пости орқали республикадан чиқиб кетаётган фуқаро С.С. бошқарувидаги Merсedes-benz юк машинаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганда унинг юкхонасининг таг қисмида шубҳали объектлар борлигини маълум бўлди.
Шундан сўнг, юк машинаси чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилди ва юкхонанинг таг қисми очиб кўрилганида унинг ичидаги хуфия бўлмаларда 36 дона усти скотч билан ўралган ўрамлар борлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Божхона Ахборот хизмати.
Дастлабки маълумотларга кўра ўрамларда салкам 20 кг оғирликдаги "героин" гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.