Излаш
RUUZ

Жамият

Қозоғистонда фоҳишалик билан шуғулланган ўзбекистонлик қизлар қўлга олинди

6 нафар Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан ўтказилган рейда ушланган.

3549views0replies
0

polisia.kz

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб келган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ИИО органи ходимлари томонидан меҳмонхона мажмуаларидан бирида рейд тадбири ўтказилган. Натижада, интим хизмат кўрсатаётган аёллар қўлга олинган. Улар орасида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
“Қўлга олинган хорижликлар миграция қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортилади ва Қозоғистондан чиқариб юборилади”, — дейилади хабарда.
3549views0replies
0

Изоҳлар