Излаш
RUUZ

Маданият

Россиянинг Кемерово вилоятида Усмон Носирнинг ҳайкали ўрнатилди — фото

Ўзбек халқининг истеъдодли шоири ҳайкалининг очилиш маросими бўлди.

151views0replies
0

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

2023 йилнинг 4 сентябрь куни Россиянинг Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида ўзбек халқининг оташин шоири Усмон Носир ҳайкали очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирни Кемерово вилояти губернатори Сергей Сивилёв очиб берди. Маросимда Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов, Россия ташқи ишлар вазирлигининг Новосибирскдаги вакили Николай Афанасьев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ва бошқа ижодкорлар сўзга чиқди.
Ўзбекистон делегацияси Мариинскдаги ўрмонзор қаъридаги қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган Усмон Носирнинг қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Шоирнинг қабрига гуллар қўйилди.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг “Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида Россиянинг Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида Усмон Носир хотирасига бағишланган ёдгорлик ўрнатиш ва унинг тантанали очилиш маросимини ўтказиш вазифаси берилган эди. Шундан сўнг, масъул ташкилотлар Россиянинг тегишли идоралари билан музокаралар ўтказди ва бу борадаги ишлар бошланиб кетди.
151views0replies
0

Изоҳлар