Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида, пойтахтнинг Чилонзор туман Давлат хизматлари марказида Навбатсиз хизмат маскани ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу масканнинг ўзига хослиги шундаки, фуқаролар бир финжон қаҳва устида:
— хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш;
— биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш;
— Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш каби 300дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари ҳамда бир вақтнинг ўзида қўшимча қулайликлардан баҳра олишлари мумкин.