Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ҳафта давомида ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

302views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти чўл ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бугун ҳаво ҳарорати +36...+41 даража, Сурхондарё вилоятининг баъзи жойларида +42...+45 даража атрофида бўлади.
Кавказ ҳудудларидан нисбатан бироз салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига эртанги кундан иссиқ бироз пасаяди. Ҳаво ҳарорати иш ҳафтасининг охиригача +33...+38 даража атрофида бўлади. Республиканинг энг чекка жанубида иссиқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Ҳарорат асосан +39...+41 даража, ҳафта ўртасига келиб Сурхондарё вилоятининг баъзи жойларида +42...+44 даража бўлади.
20 июнда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятининг жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳафтанинг биринчи ярмида об–ҳавонинг беқарорлиги республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сақланиб туради – баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Бугун куннинг иккинчи ярмида ва эртага баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, дўл ёғиши эҳтимолдан ҳолис эмас.
Бугун ва эртага республиканинг баъзи жойларида, 23 июнда жанубда ва чўл ҳудудларда шамолнинг кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб 20 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шарқий йўналишдаги шамол ўртача эсади, бугун куннинг иккинчи ярмида шамол тезлиги соатига 12-17 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19 июнда +38...+40 даража, кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача +35...+37 даража бўлади.
302views0replies
0

Изоҳлар